«тошкент халқаро аэропорти» тегли мақолалар


Тошкент аэропортида рояль пайдо бўлди
17 декабрь 2024, 22:19

Тошкент аэропортида рояль пайдо бўлди

Энди дунёнинг кўплаб аэропортларида бўлгани каби Тошкент халқаро аэропортининг учиш залида ҳам рояль мавжуд. Жонли мусиқа тингловчилар учун ҳам, ижрочилар учун ҳам парвоз олдидан ўйин-кулги ва стрессдан халос бўлиш усули бўлади, деб ҳисоблайди Uzbekistan Airports.

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди
20 ноябрь 2024, 17:19

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бино олд фасади олдинга сурилади, натижада терминал майдони деярли икки бараварга кенгаяди. Ушбу босқичда яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратиш режалаштирилмоқда.

Фото. Тошкент халқаро аэропорти қандай ўзгарди: панжарасиз ҳудуд, Pax Track ва бошқалар
1 сентябрь 2024, 12:27

Фото. Тошкент халқаро аэропорти қандай ўзгарди: панжарасиз ҳудуд, Pax Track ва бошқалар

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали янги кўринишда очилди. Бино панжаралардан халос бўлди, энди у ерга машинада бориш мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун катта зал ва ички ҳовли пайдо бўлди. Кейинроқ учиб келиш ва кетиш заллари бирлаштирилади, бу эса аэропортнинг сиғимини оширади.

Тошкент аэропорти ҳудудидаги кафеда ёнғин юз берди
6 июль 2024, 12:33

Тошкент аэропорти ҳудудидаги кафеда ёнғин юз берди

Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнидаги янги «Терминал» кафесида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида 5 кв метр майдонга зарар етган. Жабрланганлар йўқ.

Тошкент аэропортида янги фудкорт майдони кимошди савдосига қўйилди
13 июнь 2024, 16:08

Тошкент аэропортида янги фудкорт майдони кимошди савдосига қўйилди

Тошкент халқаро аэропортининг учиш терминалидаги июль ойи охиригача фойдаланишга топшириладиган янги қисмидаги жойлар кимошди савдосига қўйилди. Лойиҳага кўра, у ерда турли тоифадаги учта умумий овқатланиш шохобчаси — Европа таомлари ресторани, миллий таомлар ресторани ва фаст фуд жойлашади.

Тошкент халқаро аэропортида автомобилларни ижарага олиш нуқтаси очилди
22 май 2024, 09:22

Тошкент халқаро аэропортида автомобилларни ижарага олиш нуқтаси очилди

Тошкент халқаро аэропортида 20 майдан Europcar бренди остидаги автомобилларни ижарага олиш имконияти яратилди. У ерда ишлаб чиқарилган йили 4 йилдан, юрган масофаси 80 минг километрдан ошмайдиган автомобиллар ижарага берилади.

Тошкент аэропортининг жўнаб кетиш залига кириш фақат биринчи қаватдан бўлади, эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади
10 февраль 2024, 11:53

Тошкент аэропортининг жўнаб кетиш залига кириш фақат биринчи қаватдан бўлади, эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади

Тошкент халқаро аэропортида терминални кенгайтириш ишлари сабаб кузатувчиларнинг жўнаб кетиш залига кириши чекланди. Йўловчиларни тушириш/олиш учун терминал олдида эстакада ўрнини босувчи алоҳида йўлак ажратилди. Эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонхона очилди (фото)
29 январь 2024, 17:52

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонхона очилди (фото)

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида меҳмонхона очилди, бу Ўзбекистон учун биринчиси ҳисобланади. Хоналар нархи 30 доллардан 150 долларгача бўлиб, келгусида яна 4 та вилоят аэропортларида шундай меҳмонхоналар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда.

Тошкент халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг қандай кўринишга эга бўлади? Фото ва видео
9 декабрь 2023, 16:23 1

Тошкент халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг қандай кўринишга эга бўлади? Фото ва видео

Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари бошланди. Қурилиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Uzbekistan Airports амалга ошириладиган ишлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш бошланди
8 декабрь 2023, 09:48

Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш бошланди

Тошкент халқаро аэропортида «кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани» сабабли йўл ўтказгич (эстакада)га чиқиш 8 декабрдан чекланиб, алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади. Шунингдек, учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча тўхтатилади.

Жасур Пўлатов Тошкент халқаро аэропорти директори в.б. этиб тайинланди
24 ноябрь 2023, 11:49

Жасур Пўлатов Тошкент халқаро аэропорти директори в.б. этиб тайинланди

Тошкент халқаро аэропортига Жасур Пўлатов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаган.

Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш бошланди
8 октябр 2023, 10:21

Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш бошланди

Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш, жумладан, сунъий қопламани мустаҳкамлаш ишлари бошланди. Uzbekistan Airports жараён парвозларга таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

Самолёт бортида тартибни бузган россиялик Тошкент аэропортида жаримага тортилди
21 сентябрь 2023, 19:29

Самолёт бортида тартибни бузган россиялик Тошкент аэропортида жаримага тортилди

Санкт-Петербургдан Тошкентга учаётган ва маст ҳолда самолёт йўловчиларига халал бериб, улардан бирини ҳақорат қилган шахс Тошкент аэропортида қўлга олинди. У жаримага тортилди.

«МЭТ» тунда Тошкент халқаро аэропорти электр таъминотидан тўлиқ узилганини рад этди
28 август 2023, 13:30

«МЭТ» тунда Тошкент халқаро аэропорти электр таъминотидан тўлиқ узилганини рад этди

«Миллий электр тармоқлари» Тошкент халқаро аэропорти тунда электр таъминотидан тўлиқ узилганини рад этиб, 4 та тармоқдан фақат 3 тасида узилиш кузатилганини маълум қилди. «МЭТ» Uzbekistan Airports`га 35 кВлик ҳамда захира тармоқнинг ишчи ҳолатини сақлаш мақсадга мувофиқлигини ҳам тушунтирди.

Тошкент аэропортининг реконструкция қилинган иккинчи учиш-қўниш йўлаги очилди. Фото
13 апрель 2023, 11:26

Тошкент аэропортининг реконструкция қилинган иккинчи учиш-қўниш йўлаги очилди. Фото

Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлагида реконструкция ишлари якунланди. Журналистлар янгиланган йўлакка қўнган биринчи самолёт — Uzbekistan Airways`нинг Дубайдан келган Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олди.

Ўзбекистонда йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошди — Uzbekistan Airports
17 февраль 2023, 18:21

Ўзбекистонда йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошди — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошганини маълум қилди. 2023 йилда янги маҳаллий авиакомпаниялар ташкил этиш ва хорижий компанияларни жалб қилиш ҳисобига кўрсаткични 18 фоизга ошириш режалаштирилган.

Тошкент аэропортида электрон чегара назорати ва бодисканерлар ишга туширилди
17 февраль 2023, 15:33

Тошкент аэропортида электрон чегара назорати ва бодисканерлар ишга туширилди

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортида электрон чегара назорати тизими ва қўл юкларини текшириш учун янги рентген ускуналарини намойиш этди. Эндиликда йўловчилар пойабзалини ечмасдан ва суюқлик идишларини очмасдан текширувдан ўтади. Ҳудудда яна бир Duty Free дўкони, кафе ва дорихона ҳам очилди.

Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилди
19 январь 2023, 10:43

Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилди

Пойтахтнинг Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк 19 январдан қисман номаълум муддатгача ёпилди. Бу вақтда ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди
15 январь 2023, 10:40

Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди

14 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда йўловчиларни кутишлари мумкин.

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди
22 декабрь 2022, 15:09

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Шукуржон Гаипов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У 2018 йилдан ҳозиргача «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг